Узоқ танаффусдан сўнг...
Айни дамда терма жамоаларнинг ўйинлари боис чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келган.
Ушбу танаффусдан клублар унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. "Қўқон-1912" футболчилари Қўқон шаҳрида кейинги учрашувга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Кеча Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Марказий"да машғулот ўтказишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Машғулотларда жароҳатидан фориқ бўлган Суҳроб Бердиев ва Музаффар Абдуллаев ҳам иштирок этишди. Бердиев узоқ вақт жароҳатини даволаш билан банд бўлди ва футболчи энди-энди машғулотларга қўшилди.
Шуни қайд этиш керакки машғулот якунига етгач, клуб раҳбарлари ва футболчилар иштирокида "Биз ирқчиликка қаршимиз" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Фикрлар