Узоқ йиллар А Серияда ўйнаган "Кьево" профессионал клуб мақомини йўқотди
Италиянинг "Кьево" клуби профессионал клуб мақомидан маҳрум бўлди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, клуб қарздорлик ва банкротлик сабабли рўйхатдан ўтишдан бош тортди.
Шу тариқа "Кьево" Италия В Сериясини тарк этди. Жамоа энди ҳаваскорлар лигаси ҳисобланган D Серияга ўтказилади. Унинг В Сериядаги ўрнини "Козенца" жамоаси эгаллайди.
"Кьево" ўтган мавсум В Серияда 8-ўринни эгаллаган эди. Клуб 2001-2019 йилларда (2007/08 мавсумдан ташқари ) Италия А Сериясида иштирок этган.
Фикрлар