UzReport "UFC 254" турнирининг трансляция ҳуқуқини харид қилди (Видео)

  • 15 октябрь, 2020, 21:29
  • 0
  • MMA

24 октябрь куни Абу-Дабида "UFC 254" мусобақаси бўлиб ўтади. Аралаш жанг санъатлари мухлислари узоқ кутган оқшомнинг марказий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи қарама-қарши келади.

Ушбу кечада яна бир қатор қизиқарли жангларни гувоҳига айланамиз. Унга кўра, Ислом Махачев, Рафаэль дос Аньос, Александр Волков, Уолт Харрис, Синтия Калвилло, Лорень Мёрфи, Магомед Анкалаев, Ион Куцелаба ва яна бир қатор моҳир жангчилар октагонга кўтарилади.

Эътиборли томони, UzReport телеканали ушбу мусобақанинг трансляция ҳуқуқини сотиб олди ва жангларни тўғридан-тўғри эфирда узатадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!