Вадим Абрамов: 3-4 ўйиндан кейин керакли формага кириб оламиз

“Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги Coca Cola Суперлиганинг 4-тур учрашуви якунлангач, “қалдирғочлар” устози Вадим Абрамов ҳам матбуот анжуманида кўриниш берди. Абрамов баҳс ҳақидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Узоқ танаффусдан кейин футболни соғинган эдик. Ўйинда ташаббусга эга бўлдик дея оламан. Айниқса, биринчи таймда яратган вазиятимиздан кейин рақиб яхши ҳимоялана олди. Иккинчи таймда ҳам ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва якунда ғалабани қўлга киритдик”.

– Бугун ҳужумга нуқта қўйишда муаммолар кўп бўлди

– Якуний ўй билан хулосани майдонда футболчи чиқаради. Бу уларнинг қарорига боғлиқ. Катта танаффусдан кейин, менимча, ёмон футбол кўрсатмадик. Тўғри, баъзи вазиятларда йигитларнинг қарор чиқаришида камчиликлар бўлди. Аммо бу умумий ҳолатга ёмон таъсир ўтказмади, деб ўйлайман.

– Жамоа яхши формага кириб олиши учун қанча вақт керак?

Машғулот ўйини билан расмий учрашувларни фарқи бор. Ўйлашимча, 3-4 ўйиндан кейин керакли формани йиғиб оламиз. Бугун эътироз бўладиган кўп жиҳатлар ҳам шу каби камчиликларга боғлиқ. Умуман, ҳамма клублар ҳозир бир хил вазиятда. Бугун “Барса”ни ҳам қандай ўйин кўрсатишига гувоҳ бўламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!