Вадим Абрамов: "Афсуски, ғалаба учун вақт камлик қилди"
Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Учрашув олдидан қилган режаларимиз амалга ошмади. Иккинчи таймда эса катта устунликка эришдик. Тушунарсиз гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг бор диққатимизни ҳисобни тенглаштиришга қаратдик. Афсуски, ғалаба учун вақт камлик қилди.
Танаффусда захирага олинган футболчилар биз улардан кутган ўйинни кўрсата олишмади. Қолаверса, баҳснинг бориши ҳам ўзгариш қилишни талаб қилди. Захирадан майдонга тушганлар эса ўйинни кучайтиришди. Умуман олганда, бундай ҳолатлар бўлиб туради.
Ратинё "Сурхон"га қарши баҳсда иштирок этишига умид қилган эдик. У машғулотларга қўшилди, аммо ўзини ёмон ҳис қилди. Ҳозир нимадир дея олмайман. Афсуски, биз кубокдан ҳам чиқиб кетди, футболчимиздан ҳам айрилдик.
Ўйинимиз яхши бўлса, натижа ҳам узоқ куттирмаслиги лозим. Ўзимиз ҳам бундай вазиятга тушиб қолишимизни кутмаган эдик. Дарвозабонимиз кераксиз жойда хато қилди. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқми, билмадим. Аммо вазиятни ўнглашга интиламиз", - деди самарқандликлар устози.
Фикрлар