Вадим Абрамов "Бунёдкор"дан кетди

Хабарингиз бор, Вадим Абрамов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клубида бош мураббийлик қилаётганди.

Вадим Карленович Sports.uz сайтига берган интервьюсида кейинги мавсумдан "қалдирғочлар" сафида ишламаслигини маълум қилди.

“Бунёдкор”дан кетишим кераклигини ҳали менга ҳеч ким етказгани йўқ. Мен бу масалани муҳокама қилиб ўтиришга ҳожат йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки миллий терма жамоа устози сифатида асосий диққат-эътиборим айнан у билан боғлиқ бўлиб қолган. “Бунёдкор”дан кетган тақдиримда ҳам, фақат миллий терма жамоада ишлайман. Бундоқ олиб қараганда, “Бунёдкор”дан расман кетиб бўлдим ҳам. Чунки раҳбарият билан клубни йилнинг охирига қадар бошқариш борасида келишувим бор эди. Биз қонун-қоидаларга риоя қилувчи одамлармиз. Келишдикми, бунга албатта риоя қилмоғимиз даркор. Боя айтганимдек, энди бутун диққат-эътиборимни миллий терма жамоадаги ишимга қаратаман холос", - деди Абрамов.

Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилишда терма жамоа мураббийлари фақат бир жамоада ишлаши кераклигини маълум қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
25/12/2020 11:22
Термаданам кетса яхши боларди