Вадим Абрамов: Имкон туғилса, Жалолиддиновни ижара асосида бўлса ҳам "Бунёдкор"да тўп суришини истардим

Яқинда “Бунёдкор”дан Москванинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтган 18 ёшли футболчимиз – Жасур Жалолиддиновнинг "темирйўлчилар" сафида қолиши ёки қолмаслиги ҳозирча мавҳум. “Локо” уни ўз таркибида сақлаб қолиши ёки бўлмаса бошқа жамоага ижарага бериб туриши ҳам мумкин. “Бунёдкор” бош мураббийи Вадим Абрамов эса Жалолиддинов хусусида шундай деди:

- Башарти имкон туғилса, биз Жалолиддиновни ижара асосида бўлса ҳам “Бунёдкор”га қайтаришга уриниб кўрамиз. Ҳаммаси энди “Локомотив”дагиларнинг истак-хоҳишларига боғлиқ. Ўзимга қолса, уни бундан кейин ҳам “Бунёдкор”да тўп суришини истардим. Шак-шубҳасиз ҳаммаси энди воқеалар ривожи қандай тус олишига боғлиқ. “Локо”дагилар 7 август куни Суперкубок учун ўйинга ҳозирлик кўрмоқда. Улар шу йўлда ҳам ушбу трансферни амалга оширишди, деб ўйлайман. Тўғри, Жасурнинг бўлажак ўйинда иштирок этиши ҳали мавҳум. Аммо улар Жасурни келажак режалари йўлида қўлга киритишди, - дея фикр билдирди Вадим Карленович.

Тез орада Абрамов билан уюштирилган мулоқотни батафсил sports.uz сайтида ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!