Вадим Абрамов: Нима бўлганини тушунмай қолдим
Ads

Олий лига 17-туридан ўрин олган "Пахтакор"-"Нефтчи" (6:0) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида Вадим Абрамов фикр билдириб ўтди:

Биринчи бўлим нисбатан тенг бўлди. Яхши ўйин намойиш этдик. Лекин иккинчи бўлимда нима бўлганини билмайман. Очиғи ўзим ҳам хайронман нима сабабдан иккинчи бўлимда кўп тўп ўтказиб юборганимизга. 

Мансур Саидовни алмаштиришимга сабаб у хужумларни ташкил қилишни эплай олмади. Шунинг учун уни алмаштиришга мажбур бўлдим. 

Агар биз тўпни назорат қилсак умуман бошқача ўйин намойиш этамиз. Акс ҳолда...