Вадим Абрамов: Оғир ўтган ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритдик

"Динамо" - "Машъал" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди ва ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун осонликча ютмадик. Ўйин давомида турли босимларга дуч келдик. Биринчи бўлимда гол урдик, бироқ рақиб бўлим давомида рақиблар бизга қаттиқ қаршилик кўрсатди. "Машъал"нинг услуби шунақа, курашувчан жамоа. Оғир ўтган ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритдик.

- Жамоа намойиш этган ўйиндан қониқдингизми?

- Натижа бўйича қониқдим. Бироқ, ўйин борасида диққат эътиборни йўқотиб қўйган вақтларимиз ҳам бўлди. Бугун "Машъал" бизга кучли қаршилик кўрсатди. Хулоса олиш учун етарли даражада вазиятларга бой бўлган ўйин.

- 4 кундан кейин "Навбаҳор-фарм" билан ўйин бор, таркибда ротация кузатилиши мумкинми?
- Ҳа. Ҳар қандай холатга тайёр бўлишимиз зарур. Кетма-кет ўйинлар ўтказаяпмиз.

- Эркин Бойдуллаевнинг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?
- Бойдуллаев жароҳат олган. Бундан олдинги ўйинда эски жароҳати қайталаниб қолди. Шу боис у таркибда йўқ эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!