Вадим Абрамов Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди

Ўзбекистон - Тожикистон (2:1) терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик учрашувидан кейин Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни кўрдинглар, ёмон бўлмади. Кўплаб ёш футболчиларни кўриб олдик. Бу фақатгина фойдага хизмат қилди. Гарчи пенальтидан гол урган бўлсак-да, ўйинда адолатли ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. Ташаббус бизнинг томонда бўлди.

Менимча, бугун барча футболчилар ўзини кўрсатди. Тожикистон жуда яхши ўйнади. Агарда Германия Голландия билан ўйнаса, бу принципиал баҳс, дейилади. Бугун ёшларимиз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ барибир жамоавий ўйинни кучайтириш керак. Сиз кўришни истаган жамоавий ўйин ҳали шаклланмаган. Индивидуал энг кучли футболчиларни танлаб олишга ҳаракат қилдик. 19 ёшли терма жамоа учун эса академиялар кўп. Уларда танлаш имконияти юқорироқ.

Миллий терма жамоа расмий ўйинда ўйнамаганига 1 йил бўлиб қолди. Ўйин услуби рақибларнинг ўйинига қараб танланади. Пандемия сабабли жуда катта танаффус бўлди, мен сеҳргар эмасман. Бугун ҳам ҳужумкор ўйнадик, ҳимояга ётиб олмадик. Вақт керак, вақт ўтиб, сизлар кутган ўйин услуби юзага келади.

Йиғинларда асосан маҳаллий футболчилар қатнашади. Истаймизми йўқми, барибир, расмий ўйинларда легионерларга таянилади.

Пандемия сабабли улар бизнинг ихтиёримизга етиб кела олмаяпти. Эрон билан ўртоқлик ўйинини октябрь ойига кўчирдик. БАА билан келишувга яқинмиз. Кўп нарса ҳаво рейсларига боғлиқ. БААга чартер рейслар очилган бўлса, учиб кетишимиз мумкин. Муаммо шунда. Пандемияда вазият қандай бўлишига қараб иш тутамиз. Хориждаги футболчилар билан биз доимий алоқадамиз. Теле-трансляциялар орқали футболчиларни кузатиб борамиз.

Марказлаштириладиган бўлса ҳам унга тайёрланиш керак. Балки ўйинлар январь ёки февраль ойларида бўлиб ўтар. Менимча, бунгача бўладиган ўртоқлик ўйинлари фойдадан холи бўлмайди. Эрон ва БАА термалари билан ўртоқлик ўйинлари орқали расмий ўйинларга яхши тайёрланамиз.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!