Вадим Абрамовга охирги ўйинда нима алам қилди?

Олий лиганинг 30-туридан ўрин олган “Металлург” - "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- Бекободга ижобий натижа умидида келгандик. Футболчиларнинг ҳаракатларидан норози эмасман. Фақатгина мақсадга эришишимиз учун гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Яхши ўйнаб ютқазиш алам қилади. Аммо ҳаёт тўхтаб қолмайди. Шундай бўлиши керак экан, қабул қилмасдан иложимиз йўқ. Олдинга интилишда давом этамиз, - дейди Вадим Абрамов.