Вакиллармизда бронза учун имконият бор...

Спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши бўйича яна икки нафар ҳамюртимиз гиламга чиқишди. Афсуски, 67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Мирзобек Раҳматов германиялик Франк Стаеблерга дастлабки босқичдаёқ имкониятни бой бериб қўйди. Ўз чиқишларини 1/16 финалда бошлаган Жаҳонгир Турдиев ҳам россиялик Муса Евлоевга мағлуб бўлди. Лекин ҳар икки курашчимизда бронза медали учун ҳали имконият сақланиб қолган. Агар, Франк Стаеблер ҳамда Муса Евлоев финалга қадар етиб борса, ҳамюртларимиз бронза медали учун ўтиш босқичларида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!