"Валенсия" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирганини эълон қилди

"Валенсия" клуби ўзининг расмий сайти орқали марказий ҳимоячи Габриэль Паулиста билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли бразилиялик футболчи “кўршапалаклар” билан ёзда ўз ниҳоясига етадиган шартномасини 2024 йилга қадар узайтирди.

Паулиста “Валенсия” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган вақт мобайнида жами 138 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!