"Валенсия" етакчиларидан бири "Аякс"га қарши ўйинда иштирок этолмайди
"Валенсия" клуби ярим ҳимоячиси Денис Черишев УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган "Аякс"га қарши ўйинда иштирок этолмайди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича россиялик футболчи 5 ноябрь куни “Лилл”га (4:1) қарши ўйинда жароҳат олган ва шу боис мураббийлар штаби уни “Аякс”га қарши ўйин қайдномасига киритишмаган.
Таъкидлаш керакки, Черишев бир неча кун олдин умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган эди. Бироқ, у ҳозирча тўлиқ соғайиб улгургани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Аякс" - "Валенсия" учрашуви 10 декабрь куни “Амстердам-Арена”да Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Маълумот учун, Черишев жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар