"Валенсия" ярим ҳимоячиси Денис Черишев ЕЧЛ гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган "Челси"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам беролмайди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 28 ёшли россиялик футболчи жароҳатидан соғайиб улгурмагани боис “аристократлар”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади.

Маълумот учун, "Валенсия" - "Челси" учрашуви 27 ноябрь куни 22:50 да бошланади.