"Валенсия" футболчиси коронавирусдан соғайиб сафга қайтди

“Валенсия” ярим ҳимоячиси Денис Черишев коронавирусдан тўлиқ соғайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, россиялик футболчи бугундан бошлаб жамоанинг умумий гуруҳида шуғулланишни бошлаган. Черишевда 27 ноябрь куни Covid-19 аниқланган эди.

Денис жорий мавсум Ла Лигада 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!