"Валенсия" ҳужумчиси номаълум муддатга сафдан чиқди
"Валенсия" ҳужумчиси Макси Гомес яқин вақтлар ичида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Испан клуб расмий саҳифаси маълумотига кўра, уругвайлик футболчи Испания чемпионати доирасида "Бетис"га қарши ўйинда чап оёғи бармоқларининг бирида ёрилган. Яқин вақтлар ичида форвард жарроҳлик амалиётини ўтайди.
Унинг тикланиш жараёни ва майдонга қайтиш вақти номаълум, аммо у Чемпионлар лигаси доирасида "Аталанта"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Фикрлар