"Валенсия"га ҳам худди "Барселона"га берилганидек имконият берилди

"Валенсия" клуби гарчи қишки трансферлар ойнаси ёпилган бўлсада, ўз сафига битта ҳимоячи қўшиб олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, Эсекьель Гарай жиддий жароҳат олгач, Ла Лига раҳбарияти “кўршапалаклар”га битта футболчи сотиб олиш ҳуқуқини берган.

Шу боис “Валенсия” бу борада “Реал” ҳимоячиси Хави Санчесни ижарага олишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига бундан аввалроқ “Барселона”га трансфер ойнасидан ташқари муддатда ҳужумчи сотиб олиш ҳуқуқини берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!