"Валенсия"ни плагиатда айблашмоқда

Клубнинг 100 йиллиги муносабати билан клуб кўршапалак акс этган янги логотип тайёрланган эди. DC Comics эса клубни ғоя ўғрилигида, плагиатни айбламоқда. Студия Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бўйича Европа қўмитасига бу борада шикоят қилган.

"Валенсия" раҳбарияти эса бу айбловни инкор этмоқда. Клубнинг таъкидлашича, студия кўршапалак рамзи учун тижорий ҳуқуққа эга эмас. 

"Бизнинг жамоа кўршапалак рамзи туширилган либосда ўйнай бошлаганида, улар Америкага бизонлар учун қочиб кетишган эди", - деб "Валенсиия" раҳбариятининг сўзларини келтириб ўтди El Confidencial.

Қайд этиш жоиз, "Валенсия" 1919 йилдан буён кўршапалак рамзи туширилган логотипдан фойдаланиб келади. Бэтмен ҳақидаги комикслар эса 1939 йилда яратилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!