Валерий Карпин Ўзбекистон миллий терма жамоасини бир шарт билан бошқариши мумкин!

“Ростов” жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин рафиқаси Дарья Гордееванинг инстаграм саҳифасида мухлислар саволига жавоб берди. Мухлислардан бири тажрибали мураббийдан Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш ҳақида савол берди.

Валерий Карпин  бу саволга ажойиб тарзда жавоб қайтарди:

- Сиз Ўзбекистон миллий терма жамоасини шуғуллантиришга рози бўласизми?

- Агар Элдор Шомуродов таклиф қилса, шуғуллантиришим мумкин. Талабим шуки, у ердаги барча ўйинчилар Элдор сингари юқори савияда бўлиши керак.

112810_m

Валерий Карпин ўз даврида Россиянинг энг машҳур футболчиларидан бўлган. Ҳужумкор футболчи сифатида тўп сурган Карпин собиқ Иттифоқ даврида Талиннинг “Спорт”, Москванинг “ЦСКА”, Воронежнинг “Факел” жамоаларида ўйнаган.

1990 йилдан 1994 йилгача “Спартак”да тўп сурган. Кейин Испания чемпионатига кўчиб ўтиб, “Реал Сосьедад”, “Валенсия”, “Сельта” клублари шарафини ҳимоя қилган. Клублар даражасида 572 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 109 маротаба ишғол қилган.

Россия терма жамоаси сафида 72 та ўйинда 17 та гол муаллифи бўлган.

large (2)

Валерий Карпин мураббий сифатида “Спартак”, “Мальорка”, “Торпедо Армавир” клубларида ишлаган. 2018 йилан бери “Ростов” жамоасининг бош мураббийи ҳисобланади. Унинг қўл остида ростовликлар Еврокубоклар йўлланмаси учун курашиб келмоқда. Бундан ташқари, Валерий Карпин Россия футболи учун бир неча истеъдодли футболчиларни кашф қилиб берди. Улардан бири ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовдир.

Валерий Карпин “Ростов”да ўйнаган Элдор Шомуродовнинг янги қирраларини очиб, уни юқори даражадаги ҳужумчига айланишига катта ҳисса қўшди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Элдордаги тўпурарлик қобилиятини пайқаган мутахассис уни қанотлардан олиб, марказий ҳужумчи сифатида ўйната бошлаган биринчи мураббийдир.

Элдор Шомуродов Валерий Карпин ҳизматлари эвазига ҳозир ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида самарали ўйнай олади. “Ростов”даги муваффақиятли фаолияти туфайли ўзбек футболчиси Европанинг кучли бешлигига кирувчи чемпионат жамоалари эътиборига тушди.

Ҳамюртимиз 2020 йилги ёзги трансферлар вақтида “Женоа” таклифини қабул қилиб,  А Серияга кўчиб ўтди. Элдор устози Валерий Карпин билан дўстона алоқаларни сақлаб қолгани ҳақида бирт неча бор айтганди.

Элдор Шомуродов  фаолияти давомида “Машъал”да ўнта учрашув ўтказган, “Бунёдкор”да 66 та ўйинда 18 та гол уришга муваффа бўлган. Легионер сифатида “Ростов”да уч йил тўп тепган Шомуродов Россия премьер-лигасида 80 та ўйинда рақиблар дарвозасини 16 маротаба аниқ нишонга олди. Италияда биринчи мавсумини ўтказаётган ҳужумчимиз “Женоа” таркибида А Серияда 21 та баҳсда ўз ҳисобига учта гол  ёздириб қўйди.

157245001_4358284624182424_8577558104168689540_o

2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати ва 2023 йилги Осиё кубоги турнирларига чиқиш учун курашаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ҳужумчиси ҳисобланган Элдор Шомуродов мамлакатимиз бош жамоаси сафида 44 та ўйинда 21 та гол уришга муваффақ бўлган.

Премьер-лига клуби легионеримизга омад тилади!

Шомуродовга янги вазифа юкланди(ми)?!

Бопладинг, Шомуродов!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!