Вали Келдиев: “Навбаҳор”нинг тажрибаси ўз сўзини айтди
“Навбаҳор” – “Норин” ўртасидаги ўтиш ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Норин” устози Вали Келдиев иштирок этди.
- “Норин” жамоасига Олий Лигага чиқиш вазифа қилиб белгиланган эди. Бунинг учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Аммо “Навбаҳор”нинг тажрибаси қўл келди. “Навбаҳор” вазиятлардан самарали фойдаланиб голлар уришди. “Навбаҳор” Олий Лигадаги ўз ўрнини осонликча бергиси келмади.
Элдор Исабоевнинг ўтказиб юборган икки голи шубҳали кўринмадими?
- Йўқ, у вазиятда дарвозабонимиз тўпни ушлаб қола олмади холос.
Агар “Норин” чиққанида раҳбарият қўлдан келганча ҳаракат қиларди. Лекин барчасини вақт кўрсатарди. Умуман олганда, бугун бизга омад етишмади.
“Норин” яхши мавсум ўтказди, деб тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Кейинги йил ҳам янада яхшироқ иштирок этишни истаймиз, - дейди Вали Келдиев.
Фикрлар