Вальверде "Бетис"га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Футболчи қачон сафга қайтиши ҳақида Анчелотти тўлиқ жавоб берди

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси ҳисобланган Федерико Вальверде Ла Лиганинг навбатдаги турида “Реал Бетис”га қарши учрашувда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. 
 
Хабарингиз бор, уругвайлик футболчи номаълум сабабларга кўра, сўнгги 2 та ўйин “Жирона” ва “Реал Сосьедад”га қарши майдонга туша олмади. Вальверде ушбу вақт давомида умумий гуруҳ билан эмас, спорт залда машғулот ўтказаётгани маълум бўлган эди. Бироқ, “Бетис”га қарши учрашувдан аввал жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида қатнашиб, футболчи эртанги беллашувда сафда бўлмаслигини маълум қилди. Шу билан бирга, мутахассис қўшимча қилган ҳолда, унда ҳеч қандай жароҳат йўқлиги ва “Атлетико”га қарши ўйнай олишини тасдиқлади. 

26 ёшли хавбек 2024 йилнинг 11 майидан буён кетма-кет 56 та беллашувда қатнашиб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Федерикодан ташқари, эртанги учрашувда Беллингем (дисквалификация), Себальос (жароҳат) ва Вальехо (жароҳат) ҳам жамоага ёрдам бера олишмайди. 
 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию