Вальверде "Реал"да сардор бўлишни истайди, у ҳеч қаерга кетмоқчи эмас!

"Реал" футболчиси Федерико Вальверде ўтган ёзда жамоани тарк этиши мумкин эди. Бироқ у клубда қолишни маъқул кўрган. 

"Marca" нашри хабарига кўра, уругвайлик ярим ҳимоячига Саудия Арабистони ва "Бавария" жамоаларидан таклиф келиб тушган. Шунга қарамай, Феде бу таклифларга рад жавобини берган. 

Вальверде "Реал"да қолиб, жамоа сардори бўлишни истайди. Айни вақтда мадридликлар раҳбарияти ҳам у билан янги шартнома тафсилотлари бўйича музокаралар олиб боришяпти.  

Маълумот ўрнида, жорий мавсум 25 ёшли ярим ҳимоячи клуб сафида 20 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!