Ван де Бек жароҳатидан кейин нималар деди?

“Манчестер Юнайтед” футболчиси Донни Ван де Бек “Бормунт”га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи мавсум сўнгига қадар сафдан чиққан.

Мен учун мавсум тугаганидан хафаман. Муваффақиятли операциядан кейин тикланиш вақти келди. Клубга кучлироқ бўлиб қайтиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан”, - деди нидерландиялик футболчи.

Ван де Бек ушбу мавсумда ҳам кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Айни пайтда ярим ҳимоячининг келажаги сўроқ остида. Унинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!