Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"ни Ла Лига клубига алмаштириши мумкин

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

"Реал Сосьедад" 26 ёшли футболчининг трансфери борасида "Манчестер Юнайтед"га расман мурожаат қилди. Бундан олдинроқ клуб раҳбарияти ван де Бекнинг вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказишганди.

Айни дамда инглиз ва испан клублари келишув формуласи ва тафсилотларини муҳокама қилишмоқда.

Донни ван де Бек ўтган мавсум Премьер-лигада 7 та ўйинда майдонга тушган холос. Ярим ҳимоячи 2020 йилда «Аякс»дан «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!