Ван де Бекдан яна юз ўгиришди

Нидерландиянинг энг истеъдодли плеймейкерларидан ҳисобланган Донни ван де Бекнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтгани хато бўлиб чиқди.

Бир неча клуб орасидан манчестерликларни танлаган нидерландиялик футболчи икки мавсумдирки, “Юнайтед”нинг асосий таркибига кира олмаяпти.

Бундан ташқари, айни пайтда бу ўйинчига етарли ўйин амалиёти берадиган жамоа ҳам топилмаяпти.

Яқинда “Эвертон” Доннига қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилганди. Бироқ уни жамоага олиб келмоқчи бўлган спорт директори Марсель Брандс ишдан олинганидан кейин ливерпулликлар Донни ван де Бекни олиш фикридан қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!