Ван Дейк "Барселона" футболчисини мақтади

TIGGO 2 PRO

Нидерландия терма жамоаси ва "Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк Каталониянинг "Барселона" клуби ҳамда Испания терма жамоаси ёш ҳимоячиси Пау Кубарси ҳақида фикр билдирди.

"У жуда ноёб футболчи. Пау катта истеъдодга. Кубарси атиги 18 ёш бўлишига қарамай, у аллақачон юқори даражада ўйнамоқда. Бу жуда ҳайратланарли. Шунингдек, унинг узоқ масофага аниқ узатма бериш қобилиятини ҳам алоҳида таъкидлашни истардим, бу борада у жуда кучли," – дея ван Дейкнинг сўзларини Mundo Deportivo келтирди.

 Кубарсининг "Кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача давом этади. Жорий мавсумда Кубарси 42 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 3 голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!