Ван Дейк: "Биз ўйин режасини аъло даражада бажардик"
"Ливерпуль" сардори Виржил Ван Дейк Чемпионлар лигасида "Реал Мадрид" устидан (1:0) қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Учрашув катта куч ва энергия талаб қилди. Рақиб таркибида юқори маҳоратга эга футболчилар борлигини яхши биламиз. Уларнинг қайси жиҳатларда кучли эканини ҳам яхши тушунамиз. Улар имкониятдан қандай фойдаланишни билади – буни сўнгги ҳафталарда ҳам кўрдик. Шу сабабли ўйиннинг ҳар бир лаҳзасида аниқлик ва диққат зарур эди.
Менимча, биз ўйин учун тайёрланган режани аъло даражада бажардик", – деди нидерландиялик ҳимоячи.



Фикрлар