Ван Дейк: "Чемпион бўлишни истаймиз"
"Ливерпуль"нинг марказий ҳимоячиси ва сардори Виржил ван Дейк жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида ғалаба қозониш учун курашда клубни сўзсиз фаворит деб ҳисоблаш мумкинми, деган саволга жавоб берди.
Ҳимоячининг айтишича, бундай хулосалар чиқариш учун ҳали вақт эрта:
"Бизда бу борада тажриба бор. Жамоа икки маротаба чемпионликка жуда яқин келиб, озгина фарқ билан мағлубиятга учради. "Тоттенхэм" кучли рақиб, биз уларни енгдик. Энди "Лестер" билан бўладиган ўйинга тайёрланишимиз керак. Энг муҳими - ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор қаратиш. Май ойида нима бўлишини ўйламаймиз. Биз чемпионликни қўлга киритишни истаймиз. Бироқ, буни амалга ошириш қанчалик қийин эканлигини биламиз."
Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўйин якунига кўра, унда меҳимонлар 3:6 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди ва 39 очко тўплаб, Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамликни қўлга киритди.
Фикрлар