VAR технологияси провайдери Россия футболидан кетиши мумкин

VAR технологияси провайдери Россия футбол иттифоқи билан ҳамкорликни тугатиши мумкин.

Sport-Express хабарига кўра, Hawk-Eye Innovations Ltd компаниясининг Россияни тарк этиши эҳтимоли юқори.

Бундай ҳолда, РФИ янги провайдер излашга мажбур бўлади ёки Россия футболида VAR тўхтатилади.

Hawk-Eye Innovations Ltd – Япониянинг Sony бренди томонидан асос солинган Британия компанияси. У Европанинг йирик лигалари, ФИФА ва УЕФА билан ишлайди ва барча йирик халқаро мусобақаларга хизмат қилади.

Агар провайдер Россияни тарк этса, ускуна олиб ташланади ва VAR марказидаги видеоассистент ҳакамларга ёрдам берадиган видеотакрорлар операторларининг иши тўхтайди.

Hawk-Eye Innovations Ltd дан ташқари яна тўрт компания ФИФА томонидан сертификатланган. Улар Бельгия, Гонконг ва АҚШ компанияларидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!