Варди АПЛнинг кучли олтилигидаги жамоаларга 25-голини урди

"Лестер" клуби форварди Жейми Варди айни дамда давом этаётган "Тоттенхэм"га (1:2 биринчи бўлим) қарши АПЛнинг 38-турида ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу гол 31 ёшли футболчи учун премьер-лиганинг кучли олтилигига кирувчи жамоалар дарвозасига киритган 25-голи бўлди.

Варди шу кунга қадар "Ливерпуль" (7), "Арсенал" (6), "Манчестер Сити" (4), "Манчестер Юнайтед" (3), "Тоттенхэм" (3) ва "Челси" (2) клублари дарвозасига йўл топа олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)