Василий Ломаченко ва Теофимо Лопес кўз уриштиришди (Видео)

17 октябрь (Тошкент вақти билан 18 октябрь тонгда) куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри "MGM Grand" аренасида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унинг асосий воқеаси енгил вазн (61,2 кг) тоифасининг энг кучли вакиллари - WBC Франчисе, WBО ва WBA Супер чемпионлик камарлари соҳиби украиналик Василий Лoмаченко ва IBF йўналиши чемпиони 23 ёшли Теофимо Лопес камарларни бирлаштирувчи жангда тўқнаш келади. Ушбу жанг ESPN+ канали орқали трансляция қилинишидан ҳам хабарингиз бор. 

Айнан ушбу жанг олдидан анъанавий вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросими бўлиб ўтди. Қуйида ушбу тадбирни томоша қилишингиз мумкин. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)