Василий Ломаченко ва Теофимо Лопес жанги тўлиқ давом этди

  • 18 октябрь, 2020, 09:57
  • 0
  • Бокс

Ҳозиргина АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри "MGM Grand" аренасида катта профессионал бокс оқшомининг марказий жанги ўз якунига етди. Унда енгил вазн (61,2 кг) тоифасининг энг кучли вакиллари - WBC  Франчисе, WBО ва WBA Супер чемпионлик камарлари соҳиби украиналик Василий Лoмаченко ва IBF йўналиши чемпиони Теофимо Лопес камарларни бирлаштирувчи жангда тўқнаш келди. 12 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва  кутилмаганда Теофимо Лопес ҳакамлар қарорига мувофиқ ғалаба қозонди. 

Шу тариқа, украиналик Василий Ломаченко фаолиятидаги иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!