Васкес фаолиятини қаерда якунламоқчи?

“Реал” ярим ҳимоячиси Лукас Васкес фаолиятини қайси жамоада якунламоқчи эканини айтди.

“Фаолиятимни “Реал”да якунлашни орзу қиламан, аммо футболда ҳеч нарсани тахмин қила олмайсиз, истаган нарса содир бўлиши мумкин. Болалигимда акам билан Англия премьер-лигасини томоша қилардик, бу жуда ажойиб дамлар эди. АПЛда худди менга мос услубда футбол ўйнашади”, - дейди Васкес.

28 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)