Ватцадзе ва Ҳасановнинг голлари "Қизилқум"га ғалаба келтирди

CHERY AUTO

Суперлигада юзага келган таннаффусдан унумли фойдаланган ҳолда “Қизилқум” сафарда Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Tecno

Муросасиз кечган ушбу ўйинда навоийликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Голларга Мате Ватцадзе (31) ва Жамшид Ҳасанов (82) муаллифлик қилишди. Мезбонлар сафида эса Жамоллиддин Убайдуллаев (88) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

“Қизилқум”: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Толмасов, Салим Мустафоев, Муҳсинжон Убайдуллаев, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Кухианидзе, Миржалол Қосимов,  Ислом Кенжабоев, Элгужа Григалашвили, Мате Ватцадзе.

Захирада: Артём Макосин, Аҳрор Умаржонов, Тимур Набиев, Беҳруз Саъдуллоев, Файзулло Қамбаров, Шамсиддин Сагдуллоев, Илҳомжон Кенжаев, Жамшид Ҳасанов, Азизбек Усмонов.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 17-турида “Машъал” 9 сентябрда ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилса, “Қизилқум” клуби 11 сентябрь куни  Навоийда “Локомотив” билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!