Ватцадзенинг голи "Қизилқум"га ғалаба келтирди

Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” клуби навбатдаги назорат учрашувини Босния ва Герцеговинанинг “Борац Баня-Лука” жамоасига қарши ўтказди, бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилди. Учрашувнинг 63-дақиқасида “Қизилқум”га қайтган грузиялик Матэ Ватцадзе рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўйин охиригача 1:0 ҳисоби ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” дастлабки ўртоқлик учрашувида Россиянинг “Алания” клубига 0:1 ҳисобида ютқазганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!