Ваут Фаснинг икки автоголи “Ливерпуль”га 3 очко тақдим этди
Премьер-Лиганинг 18-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Лестер” учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Ўийнда “тулкилар” биринчи бўлиб ҳисобни очди. 4-дақиқада Даканинг пасидан кейин Дюсбери-Холл тезкор гол уришга муваффақ бўлди. 38-дақиқада “Лестер” ҳимоячиси Ваут Фас автогол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан 7 дақиқа ўтар-ўтмас ҳимоячи ўз дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди. Ҳисоб 2:1.
Шу тариқа, “Ливерпуль” турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. “Лестер Сити” эса 13-ўринда бормоқда.
{game}3901105{game}
Фикрлар