Вахид Халилхожич энг яхши икки қанот ҳимоячилари ким эканини айтди
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Вахид Халилхожич шогирди Ашраф Ҳакими ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, мураббий футболчини энг истеъдодли чарм тўп устаси, деб ҳисоблайди.
"Бу йигитнинг нақадар иқтидорли экани унинг охирги ўйинларидан кўриниб турибди. У ўз позицияда энг зўрларидан бири.
Мен бемалол айта оламанки, Ҳакими ва Александр-Арнольд ҳозирги футболнинг энг яхши қанот ҳимоячилари. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ", - дейди Япония терма жамоаси собиқ бош мураббийи.
Маълумот ўрнида, Ашраф Ҳакими жорий мавсум ПСЖ билан Лига 1 доирасидаги 18 ўйинда иштирок этди ва ўз номига 3 гол ва 3 ассистни расмийлаштириб қўйди.
Фикрлар