Велоспорт бўйича Осиё чемпионатида дастлабки медал қўлга киритилди

Хабар берганимиздек, Тошкентда велоспорт бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг иккинчи кун доирасида терма жамоамиз ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди.

Куннинг биринчи ярмида 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида спринт пойгаси ўтказилиб, унда старта чиққан ҳамюртимиз Янина Кускова иккинчи натижани қайд этди. Ҳамюртимиз 20 километрли масофани 30 дақиқаю 5 сонияда босиб ўтди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Батафсил:

Велоспорт бўйича Осиё чемпионати. Ёшлар
Спринт, 20 км. Қизлар.
1. Уляна Сухоребрик (Қозоғистон) – 29:59.05
2. Янина Кускова (Ўзбекистон) – 30:05.27
3. Сзе Вин Ли (Гонгконг) – 30:24.65

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!