Велоспорт. Бугун Францияда трек бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Франция пойтахтида велоспортнинг трек йўналиши бўйича жаҳон чемпионати старт олади. 16 октябрга қадар давом этадиган мусобақада терма жамоамиз катта таркибда иштирок этади.

Баҳсларга Париж-2024 Олимпиадасига мезбонлик қиладиган “Миллий велодром” аренаси мезбонлик қилади. Регламентга кўра, бугун эркаклар ва аёллар ўртасидаги жамоавий пойга билан дунё биринчилигига старт берилади. Бугун қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:

Эркаклар: Алексей Фомовский, Дмитрий Бочаров, Даниил Евдокимов, Эдем Эминов, Владислав Троман.

Аёллар: Янина Кускова, София Каримова, Маргарита Мисюрина, Мадина Қаҳҳорова, Нафосат Козиева.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!