Велоспорт: Дастлабки кун биз учун омадсиз бошланди

Мазкур чемпионат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI), Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) ҳамда мамлакатимиз велоспорт федерацияси томонидан ўтказилмоқда.

Унда Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Вьетнам, Гонконг, Малайзия, Филиппин, Таиланд, Мўғулистон, БАА, Иордания, Эрон, Саудия Арабистони, Яман ва Ливан каби 40га яқин мамлакатдан 500 нафардан ортиқ велопойгачилар иштирок этмоқда.

Бугун старт олган мусобақанинг аёллар ўртасидаги 30 км масофага ўтган жамоавий пойга Жанубий Корея терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Қозоғистон термаси маррага иккинчи бўлиб етиб келд. Гонконг шарафини ҳимоя қилган велопойгачилар чемпионатнинг учинчи поғонасидан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!