Асосий мазмунга ўтиш

Велоспорт. “Tashkent City Women Professional Cycling Team” клуби Австралиядаги мусобақада иштирок этади

Вакилларимих "яшил қитъа"га йўл олишди.

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси асосини ташкил этувчи “Tashkent City Women Professional Cycling Team” клуби Австралияга йўл олди. 6 нафар спортчидан иборат жамоамиз “яшил қитъа”да 5 февралгача ўқув-машғулот йиғини, 3 та халқаро мусобақа ва Жаҳон кубоги босқичида иштирок этади.

Турнирлардан биринчиси 12-14 январь кунлари ўтадиган “Santos Tour Down Under Women’s World Tour” мусобақаси бўлиб, унда дунёнинг етакчи жамоалари иштирок этади. Австралияга қуйидаги спортчиларимиз йўл олди:

Ольга Забелинская
Янина Кускова
Маргарита Мисюрина
Нафосат Козиева
София Каримова
Мадина Қаҳҳорова

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ