Велоспорт. “Tashkent City Womens Professional Cycling Team" жамоаси Италиядаги нуфузли турнирда иштирок этади
Жорий йилнинг 7-14 июль кунлари Италияда жаҳон велоспорт оламидаги нуфузли турнирлардан бири ҳисобланган аёллар ўртасидаги “Giro dʻItalia“ кўпкунлик мусобақаси бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, мазкур турнирда “Tashkent City Womens Professional Cycling Team" жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, спортчилар 8 босқичдан иборат мусобақа давомида жами 758,6 км масофани босиб ўтиши кўзда тутилган. Беллашувларда иштирок этиш учун дунёнинг энг кучли 22 жамоаси рўйхатдан ўтган. “Tashkent City Womens Professional Cycling Team” бўлажак баҳсларда қуйидаги таркибда қатнашади:
Ольга Забелинская
Янина Кускова
Маргарита Мисюрина
Нафосат Козиева
Мадина Қаҳҳорова
Анна Кускова
Моҳинабону Элмуродова
Фикрлар