Велоспортчимиз Осиё чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди

Тошкент мезбонлик қилаётган велоспот бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакили навбатдаги медални қўлга киритди. Бироз аввал 20 ёшгача бўлган тоифада стартга чиққан Баҳзодбек Раҳимбоев бронза медали билан тақдирланди.

30 километр масофага кечган пойгада вакилимиз марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди. Унинг қайд этган натижаси 40:18.25 дақиқани ташкил этмоқда. Олтин медаль Қозоғистон, кумуш медаль эса Таиланд жамоаси аъзосига насиб этди. Батафсил:

Велоспорт бўйича Осиё чемпионати.
U-20. Йигитлар, 30 км
1. Максим Попугаев (Қозоғистон) – 39:49.40
2. Туллаторм Сосалам (Таиланд) – 40:16.66
3. Беҳзодбек Раҳимбоев (Ўзбекистон) – 40:18.25

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!