Венгер чорак финалда қайси жамоага тўқнаш келишдан чўчимоқда?
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер кеча “Милан”га (3:1) қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг мусобақанинг чорак финалига ташланажак қуръа ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Албатта, чорак финалда бизга “Атлетико” тўқнаш келмаслигини жудаям ҳохлаймиз. Аммо биз қуръага ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаймиз. Келинг яхшиси кутамиз”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси 1/4 финал босқичига бугун қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.