Венгер Салоҳни Мессига ўхшатди

“Арсенал” клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер “Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менга унинг ривожланиши ёқади. У “Монтеррей”га (2:1) қарши ўйинда плеймейкерлик вазифасини ўз зиммасига олди. У жарима майдони атрофида ажойиб вазиятларни юзага келтирди ва менга Мессини эслатиб юборди.

Шуниси қувонарлики, кўп гол урадиган ўйинчи жуда кўп голли узатмаларни ҳам амалга оширмоқда. У зўр ўйинчи. Ана шундай фазилатлар барчани ҳайратга солади”, - дейди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!