Венгерни яна Японияга чорлашмоқда
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер фаолиятини Японияда давом эттириши мумкин.

Independent нашри тарқатган хабарга кўра 69 ёшли франциялик мутахассисга “Виссел Кобе” клубидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Венгер эса айни дамда ушбу таклифни ўйлаб кўрмоқда.

Маълумот учун, “Виссел Кобе” сафида айни дамда Андрес Иньеста, Давид Вилья ва Лукас Подольски каби жаҳон юлдузлари тўп сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Венгер учун Япони бегона эмас. Боиси, у "Арсенал"га келгунича, яъни 1995/96 йилларда "Нагоя Грампус" клубини бошқарган.