Венгернинг Моуриньога ғайирлиги келди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛда қатнашишидан норози эканлигини айтиб ўтди.

“Мен бунга қаршиман. Чунки, МЮни инобатга олмаганда, ҳар доим ЕЧЛдан чиқиб кетиб, Европа Лигасига ўтганлар ғолиб бўлаётган эди. Мавсум бошида ЕЧЛга чиқиш учун Европа Лигасини ютаман демаслик лозим.

Мен бунга қаршиман. Чунки, бу турнирнинг натижаси АПЛ ўйинларига ҳам та`сир этди. Апрел ойига бориб Европа лигасида ғолиб чиқиш имконияти кўп бўлса, чемпионат ўйинлари “қурбон” этилди.

Мен доимо майдонга оптимал  таркибни тушираман. Фақат Европа лигасида футболчиларимга дам олиш имконини беришим мумкин”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.

Маълумот учун, ўтган мавсум АПЛда 5-ўринни қўлга киритган “Арсенал” ЕЧЛдан четда қолди. АПЛда 6-ўринни қўлга киритган Жозе Моуриньо бошқарувидаги МЮ эса Европа лигасида ғолиб чиқиш орқали ЕЧЛда ўйнайдиган бўлди.