Венсан Компани: "Месси ва Роналду феноменал футболчилар. Аммо ..."

"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани фаолияти давомидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди.

Белгиялик мутахассис ёш мухлислар билан суҳбатда Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни эмас, балки Роналдиньони алоҳида таъкидлади.

– Месси ва Роналду феноменал футболчилар. Аммо менга ўйин жиҳатидан энг катта таассурот қолдирган футболчи – Роналдиньо. Уни биласиз-а? – деди Компани.

Шунингдек, у ўзининг болаликдаги кумири ҳақида ҳам гапирди.

– Марсель Десайини биласизми? Эҳтимол, унинг футбол ўйинида афсона мақоми бордир. У менинг кумирим эди. Жуда кучли ҳимоячи, Франция билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ва мени катта илҳомлантирган, – деди белгиялик мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!