Вера Звонарёва "BNP Paribas Open - 2018"нинг асосий тўрида ўйнайди

Россиялик Вера Звонарёва "BNP Paribas Open - 2018" турнирининг саралаш баҳсларида америкалик Бернарда Перага қарши кортга чиқди.

Асосий тўрга чиқиш учун ўтган баҳсда 5:7, 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Веранинг асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасидаги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади.

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида старт олган "Premier Mandatory" туркумига кирувчи "BNP Paribas Open - 2018" турнири 18 мартга қадар давом этади. Мазкур мусобақанинг соврин жамғармаси  8.648.508 АҚШ долларини ташкил этади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!